Таниқли меъмор ва мусаввир Рафаэль Хайрутдинов Тошкентда 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Рафаэль Хайрутдинов меҳнат фаолиятини 1957 йилдан бошлаган, 1964 йилда эса «Ташгипрогор» институтида пойтахтнинг янги марказини лойиҳалаштириш гуруҳига жалб этилганди. Жами элликка яқин меъморий лойиҳалар ишлаб чиққан, улардан 15 таси пойтахт ва бошқа шаҳарларни безаб турибди.
Жумладан, бевосита иштироки ва ҳаммуаллифликда Бадиий академиянинг марказий кўргазмалар зали, Кино уйи, Бенков номли бадиий ўқув юрти бинолари каби йирик лойиҳалар амалга оширилган. Раҳбарлиги остида кўплаб меҳмонхона ва истироҳат боғлари, пойтахтдаги Қоратош кичик тумани, Миробод бозори, Нукус кўчасидаги маиший хизмат уйи лойиҳалари ишлаб чиқилган.
Марҳумнинг Бадиий академия марказий кўргазмалар залида шахсий кўргазмаси очилишига атиги икки кун қолганди.
Изоҳ (0)