АҚШнинг Аляска штати пойтахти Жуно шаҳрининг мэри ўз уйида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.
Полициянинг баёнотига кўра, 70 ёшли Грег Фискнинг жасади номаълум шахс томонидан топилган. Полиция тергов ишларини олиб бормоқда. Reuters агентлиги хабар беришича, тахминларга кўра, Фискнинг ўлими зўравонлик билан боғлиқ эмас.
«Бу жуда даҳшатли. У ажойиб инсон эди, биз уни соғинамиз», ― деди мэр ўринбосари Мэри Бекер.
Фиск 2015 йилнинг октябрь ойида рақиби Меррилл Санфордни мағлуб этиб, шаҳар ҳокими этиб сайланган эди.
Жуно шаҳрида 32 минг киши истиқомат қилади.
Изоҳ (0)