50 кишидан ортиқ штатга эга бўлган Япония компанияларининг ходимлари йилда бир марта руҳий ҳолатини текширувдан ўтказиши керак. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, бунга тушкунлик ва руҳий зўриқиш оқибатида юзага келувчи касалликларнинг авж олиши сабаб бўлган. Ўтказилган тест натижаларидан иш берувчилар хабардор қилинмайди.
Ўтган молиявий йил давомида тахминан 500 киши оғир меҳнат оқибатида дуч келган руҳий тушкунлик учун иш берувчилардан товон пули ундириб олишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)