Россиядан газ етказиб бериш тўхтатилган тақдирда Туркия нобуд бўлмайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат телеканалларидан бирига маълум қилди, деб ёзади «Сегодня.ua».
«Биласиз, биз табиий газдан умримиз бўйи фойдаланаётганимиз йўқ — уни ўзимиз учун қачон кашф қилганимиз маълум. Бу халқ қийналишларга ўрганиб қолган. Бироқ бунда гап бизнинг Россия газисиз ҳалок бўлишимиз ҳақида бораётгани йўқ. Биз Россиядан ташқари бошқа кўплаб мамлакатлардан ҳам газ сотиб оламиз. Худонинг кўмаги билан муаммоларни енгиб ўтамиз», — деди у.
Нашр эслатишича, аввалроқ Россия «Туркия оқими» газ қувури ва «Аккую» атом электр станцияси қурилиши лойиҳалари бўйича Туркия билан музокараларни тўхтатиб қўйган эди.
Изоҳ (0)