НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Черногорияни Шимолий Атлантика альянсига таклиф қилишни тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua» НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга таяниб.
«Биз Черногорияни табриклаймиз. Бу жуда чиройли альянс ибтидосидир», — деди у Брюсселдаги учрашувда.
Альянс қоидаларига кўра, Черногория НАТОнинг 29-аъзосига айланиш имкониятини қўлга киритади. Мамлакатнинг альянсга қўшилиш жараёни 1,5 йилда якунланади.
Изоҳ (0)