Россия Президенти Владимир Путин кинорежиссёр, сценарист, драматург Эльдар Рязановнинг вафоти муносабати билан унинг турмуш ўртоғи ― Эмма Абайдуллинага ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Эльдар Александрович Рязанов — йирик, сахий истеъдод ва катта ижодий энергия соҳибини йўқотиб қўйдик. Унинг ажойиб фильмлари ватанимиз кинематографиясининг ҳақиқий классикаси, бизнинг миллий меросимиз ва мамлакат тарихининг бир қисми бўлиб қолди. Биз Эльдар Александрович Рязанов — ҳақиқий уста ва яратувчининг ёрқин хотирасини доим ёдда сақлаб қоламиз», ― дейилмоқда Кремль расмий сайтида эълон қилинган телеграммада.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 30 ноябрь куни Москвада режиссёр Эльдар Рязанов оламдан ўтди.
Изоҳ (0)