Британиялик хонанда Аделнинг «25» номли янги альбоми Буюк Британия ва АҚШ мусиқаси тарихидаги энг тез сотилган тўпламга айланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«25» сотувга чиққанидан сўнг Буюк Британияда 800 мингдан зиёд нусхаси харид қилинди. Адел шу тариқа Oasis гуруҳининг 18 йил аввал ўрнатилган рекордини янгилади: ўшанда гуруҳнинг Be Here Now альбоми етти кун мобайнида 696 минг нусхада тарқалганди.
АҚШда эса «25» беш куннинг ичида 2,8 миллион дона харид қилинган, ҳафта охиригача бу кўрсаткич 2,9 миллионга етиши мумкин. Бу эса мазкур мамлакатда ҳам янги рекорд ўрнатилганидан далолат беради. Аввалги рекорд Американинг ’N Sync поп-гуруҳига тегишли бўлиб, унинг 2000 йилда чиқарилган No Strings Attached альбоми бир ҳафтада 2,41 миллион нусхада сотилган.
Адел 10 та «Грэмми», 5 та Brit Awards мукофотлари лауреати ҳамда «Олтин Глобус» ва «Оскар» мукофотлари соҳиби ҳисобланади.
Изоҳ (0)