Ўзбек миллий академик драма театри актриса Нигина Анорбоева 15 ноябрь куни турмушга чиқди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
«Умиджон ва Нигинага бахт тилаймиз», — дейилади «Суғдиёна» газетасидаги хабарда.
«Даракчи» газетасида мазкур тўйга мухлислардан бирининг муносабати ҳам келтирилган. Унда, жумладан, шундай дейилади: «Севги ёшда эмас, ҳурмат қилса бўлди. Бугун тўйи бўлиб, эртага ажрашиб кетаётганлар кўп — «ёш уйланибман», «ёш тегибман», деб баҳона қилишади. Аксинча, ёши катта инсон кўпни кўрган, ҳаёт қийинчиликларини тушунган бўлади. Бахтли қилса, шуни ўзи катта гап».
Изоҳ (0)