Россиянинг Игарка шаҳри яқинида Ми-8 вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида жабрланган 15 кишидан бири шифохонада ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» Красноярск ўлкаси шифохонасининг матбуот котиби Ирина Кочеткова маълумотига таяниб хабар беради.
«Шифокорларнинг барча уринишларига қарамасдан, авиаҳалокатда жабрланганлардан бири вафот этди. Саккиз киши жонлантириш бўлимида бўлиб, улардан уч нафарининг аҳволи ўта оғир. Яна олти киши жарроҳлик ва травматология бўлимларида даволанмоқда», — деди матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 10 киши, шу жумладан, экипаж аъзоларидан уч нафари ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)