АҚШ сенатининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Жон Маккейн АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги ҳарбий иштирокини кенгайтириб, у ердаги аскар ва офицерлари сонини 20 минг нафаргача етказиш заруриятини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Бундай сондаги қўшинлардан қуруқликдаги операция учун ҳам фойдаланилиши мумкин. Америкаликларнинг кўпчилиги бундай операцияни қўллаб-қувватламаяпти.
Россиялик ҳарбий эксперт фикрига кўра, АҚШда Россиянинг Суриядаги ҳаракатлари муваффақиятли тус олгач, контингентни кўпайтириш ҳақида гапира бошлашган.
Айни пайтда АҚШнинг Ироқдаги контингентини 3000 га яқин аскар ва офицерлар ташкил қилса, Сурияда АҚШ махсус бўлинмаларидан бор-йўғи 50 киши бор.
Изоҳ (0)