Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ Россия компаниялари ва ИШИД Сурия тузумига нефть сотганлиги ҳолатларини ҳужжатлар асосида қайд этганини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий Today’s Zaman манбаларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Эрдўғоннинг мазкур баёноти Россия президенти Владимир Путин Туркияни ИШИДдан нефть харид қилиш ва Суриядаги террорчи гуруҳларга раҳнамоликда айблагандан сўнг эълон қилинди.
Террорчиликни қўллаб-қувватлашни ўт билан ўйнашишга ўхшатган Путиннинг сўзларига жавобан Эрдўғон «биз Россияга ўт билан ўйнашмасликни маслаҳат берамиз», дея таъкидлаган.
Изоҳ (0)