Ўтган ҳафта Ботсванадаги конлардан бирида топилган, катталиги бўйича тарихда иккинчи ўринда турадиган 1111 каратли олмос Lucara Diamond Corp. оператор компанияси томонидан 60 миллион доллардан зиёдга баҳоланди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Lucara Diamond бош директори Уильям Лэм сўзларига кўра, олмоснинг қиймати бозор нархининг энг пастки чегараси — 60 миллион доллардан анча баланд бўлиши керак. У суммага аниқлик киритишдан бош тортди.
Компания ҳали ўз исмига эга бўлиб улгурмаган олмосни 40 миллион долларга сотиш таклифини рад этди. Лэм шошиш керак эмас, деб ҳисоблашини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Лондон табиатшунослик музейи олмосдан бош экспонат сифатида фойдаланиб, кўргазма ўтказмоқчи, Discovery канали эса ноёб топилма ҳақида ҳужжатли фильм ишлаш истагида.
Изоҳ (0)