25 ноябрь куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ҳарбий хизматчи Алмаз Кожошев оиласида қизалоқ дунёга келди, у мамлакатнинг олти миллионинчи фуқароси бўлди, дея хабар бермоқда «Review.uz».
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев чақалоқнинг ота-онасини табриклади ва бош вазирга янги туғилган болалар ва уларнинг оналарини зарур тиббий кўмак билан таъминлашни топширди.
Давлат раҳбари ҳукуматга олти миллионинчи қирғизистонликнинг оиласига алоҳида турар-жой бериш, чақалоқнинг номига 1 миллион сомли депозит ҳисоби очиш, шунингдек, олти миллионинчи қирғизистонлик билан бир вақтда туғилган ўн нафар чақалоқнинг оилаларига 100 минг сомлик моддий ёрдам кўрсатишни топширди.
Изоҳ (0)