Россия Туркия томонидан расмий изоҳни кутишда давом этмоқда, бу ҳақда журналистларга президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«Бу жуда жиддий муқаррар оқибатларга эга ўта жиддий ҳодисадир. Шу билан бирга, биз икки томонлама муносабатларимизни жуда қадрлардик, шундай экан, албатта Туркия томонидан ҳақиқатга асосланган изоҳни ҳамон кутмоқдамиз», — деди Песков.
«Россия Су-24 билан боғлиқ ҳодиса Ғарб томонидан қандай баҳоланишини кутмоқда?» — деган саволга жавобан, Песков бунда гап авваламбор самолёт айнан Сурия осмонида уриб туширилганини кўрсатувчи баҳо ҳақида бораётганини айтди.
Изоҳ (0)