Россия Су-24 бомбардимончи самолёти билан боғлиқ ҳодиса туфайли Туркия маҳсулотларига қандайдир махсус чекловлар киритиш нияти йўқ. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Песков сўзларига кўра, Россия сиёсий вазият кескинлашуви сабабли Туркия маҳсулотлари устидан назоратни кучайтиради.
«Ҳеч қандай эмбарго, шубҳасиз жорий этилмайди. Шу билан бирга, турли экстремистик ҳодисалар хавфи ошиб бориши билан, табиийки, қўшимча назорат чоралари кўрилади», — деди Песков.
У, шунингдек, назоратнинг кучайтирилиши — «айниқса, ушбу ҳолатда Туркия хатти-ҳаракатларини олдиндан айтиб бўлмаслиги туфайли», табиий реакция эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)