Қирғизистон пойтахти Бишкекда олти миллионинчи қирғизистонлик туғилиши муносабати билан ўтказиладиган тантаналар сабаб бир қатор кўчаларда қатнов тўхтатилади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги йўл-патруль хизмати матбуот маркази маълум қилган, дея хабар беради Knews.
Унга кўра, 26 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтадиган тантанали концерт давомида «Ала-Тоо» майдони ва унинг атрофидаги ҳудудларда ЙПХ йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлайди. Шу сабаб макур хизмат автомобиль эгаларидан вақтинчалик ноқулайликни тўғри тушуниш, транспорт воситаларини қаровсиз қолдирмаслик, тантанада иштирок этувчиларни эса жамоат транспортидан фойдаланишларини сўраган.
25 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 18:12 да Ўш вилоятида туғилган қизалоқ мамлакатнинг 6 миллионинчи фуқароси бўлди.
Изоҳ (0)