Қамчиқ довонида келаси йили хавфли табиат ҳодисаларини мониторинг қилиш ва кузатиш бўйича янги тизим ишга туширилади, дея хабар бемоқда «Газета.uz».
Тизимнинг синов режимидаги иши билан 25 ноябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури ҳамда Гуманитар ёрдам ва фуқаролар ҳимояси бўйича Европа департаменти минтақавий офиси раҳбарияти вакиллари танишди.
360 даражали кўриниш ва тунги вақтда кўриш режимига эга сўнгги авлод камералари 60 даражагача бўлган совуқ ҳавода ҳам, 70 даражагача бўлган жазирамада ҳам кузатув олиб бориш имконини беради.
Видеоконференцалоқа тизимлари орқали тасвирлар онлайн режимида Тошкентдаги ФВВ Инқирозли вазиятларни бошқариш марказига узатилади.
Изоҳ (0)