Жорий йилнинг 25—29 ноябрь кунлари Тошкентда «Ўзбекистон банк тизими: ҳозирги ҳолат, тенденциялар, янги чақирувлар ва ечимлар» мавзуида IV Тошкент халқаро банк форуми бўлиб ўтади.
Тадбир «SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги» томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий кўмагида ташкил этилмоқда.
Форумнинг мақсади — халқаро банк тизими ҳолати, уни ривожлантиришнинг муаммо ва устувор вазифалари, замонавий банк тизими ва молия хизматларини ривожлантириш тенденцияларини муҳокама этиш; Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари билан танишиш ва хориж сармояларини жалб қилишда маҳаллий тижорат банклари иштирокини таъминлаш; шунингдек, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш; халқаро амалиётни инобатга олган ҳолда банк-молия бозори иштирокчилари ўртасида тажриба алмашиш; миллий ва чет эллик банк соҳаси вакиллари, қолаверса банк тизими инфратузилмаси вакиллари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашдан иборатдир.
Форумда дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатларидан вазирлик ва идоралар, банклар, аудиторлик ва молия ташкилотлари, ОТМлар, халқаро рейтинг агентликларининг 200 дан ортиқ вакиллари иштирок этади.
Иштирокчилар 25 ноябрь куни рўйхатга олинди. Форумнинг асосий тадбирлари 26—27 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)