Украинанинг Халқаро савдо бўйича идоралараро комиссияси (ХСИК) Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари импортига нисбатан махсус бож жорий этиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Урядовий курьер» («Ҳукумат курьери») газетасининг 25 ноябрь, чоршанба сонида эълон қилинган ахборотга кўра, мазкур қарор «Украина ташқи иқтисодий фаолият субъектлари — автомобилсозлик корхоналарининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига нисбатан Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган таҳқирловчи ва дўстона бўлмаган ҳаракатларга жавобан муносиб чораларни татбиқ этиш ҳақидаги материаллар кўриб чиқилиши якунларига кўра» қабул қилинган.
Автомобильларнинг (УТК ТИФ кодлари 8703 21 10 00, 8703 22 10 00 и 8703 23 19 10) божхона қийматидан 12,12 фоиз миқдоридаги махсус бож «Ўзбекистон томонидан Украинага нисбатан дўстона бўлмаган ва таҳқирловчи ҳаракатлар тўхтатилгани маълум бўлгунига қадар» амалда бўлади.
Махсус божнинг амал қилиши 5 декабрдан бошланади. Ўзбекистоннинг айнан қайси ҳаракатлари таҳқирловчи ва дўстона эмаслигига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)