Бухорода 25 ноябрь, чоршанба куни террорчилик таҳдиди кузатилганда ёки табиий ва техноген фавқулодда ҳолатлар юз берганда амалга ошириладиган ҳаракатлар устида ишлаш бўйича икки кунлик махсус-тактик ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда, «Газета.uz»нинг хабар беришича, Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига асосланиб, «Восточний экспресс» маълум қилган.
Режа бўйича ўтказилаётган машғулотларга ички ишлар органлари, фавқулодда вазиятлар бошқармаси, божхона хизмати, шошилинч тиббий ёрдам хизматларининг тезкор бўлинмалари, ҳарбий хизматчилар ва бошқа давлат идоралари жалб этилган.
«Машғулотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кутилмаган вазиятларга қай даражада тайёрлигини, шунингдек, ўз олдига қўйилган вазифаларни аниқ ва тезкор бажаришини кўрсатиб беради», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)