Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Реал» президенти Флорентино Перес махсус матбуот анжумани ташкил қилди ва директорлар кенгашининг йиғилиши натижасини эълон қилди, деб хабар беради «Stadion.uz».

Фото: «DefensaCentral.com»

Фото: «DefensaCentral.com»

«Биз ‘Реал’ бош мураббийи Рафаэль Бенитесни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Биз унга ишонамиз. Мен мухлисларнинг норозилигини тушунаман. Лекин биз ҳозир совуққонлик ва жиддийлик билан жипслашган ҳолда ишлашимиз керак.

Ишқибозлардан жамоа ва футболчиларни қўллаб-қувватлашни сўрайман. ‘Реал’ ‘Барселона’га қарши ўйинда жуда ёмон ўйнади. Лекин бу футболчилар ўз ишига ёмон муносабатда бўлди, дегани эмас. Шу билан биргаликда фанатларнинг мурожаатларига ҳурмат билан ёндашаман. ‘Реал’нинг мухлислари энг талабчан ишқибозлардир.

Ўйинга таркибни белгилаш борасида мураббий тўла мустақил. ‘Реал’да кўплаб мураббийлар ишлаган ва уларнинг барчаси мустақил равишда таркиб танлаган», – дейди Перес.

Эслатиб ўтамиз, «Эль-Класико»даги мағлубиятдан кейин испан ОАВларида «Реал» раҳбарияти Рафаэль Бенитесга бўлган ишончини йўқотгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар