Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчиси Панжоб провинциясида ҳалокатга учради, учувчи аёл нобуд бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Nation нашрига таяниб.
Қутқарувчилар маълумотига кўра, ҳодиса Миянвали шаҳри яқинида содир бўлган. F-17 самолёти қулаб тушиши оқибатида бутунлай яроқсиз ҳолга келган.
Парвоз машқларини амалга ошираётган инструктор ва тажриба муддатини ўтаётган учувчи катапульта қилишга улгурган. Бироқ учувчи аёл кейинроқ олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этган, инструкторнинг ҳаёти эса хавфдан холи.
Ҳодиса юзасидан текширув бошланди.
Изоҳ (0)