Жазоирнинг Уаргла шаҳридаги африкалик муҳожирлар лагерида 24 октябрь, сешанбага ўтар кечаси ёнғин келиб чиқди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Натижада 18 киши ҳалок бўлди, 43 киши жароҳатланди.
Маҳаллий фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, ёнғин 3:00 да (Тошкент вақти билан 7:00 да) содир бўлган. У муҳожирлар лагери жойлашган ангарда юз берган. Ўша вақтда ичкарида 600 га яқин киши бўлган, айни пайтда уларга бошқа бошпана берилган. Қурбонларнинг фуқаролиги аниқланганича йўқ.
Ҳукумат ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.
Изоҳ (0)