Москва ва Вашингтон махсус хизматлар соҳасида Россияга тегишли A321 самолётининг Синай ярим оролида қулашига алоқадор кишиларни топиш учун ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
«Ҳамкорлик махсус хизматлар ва тергов органлари соҳасида олиб борилмоқда, аниқлаштирувчи изоҳлар беришга тайёр эмасман», — деди у.
Рябков қўшимча қилишича, амалиётчилар бундай ҳамкорлик мавжуд эмаслигини ошкора равишда муҳокама қилмоқда.
Изоҳ (0)