АҚШнинг Техас штати расмийлари 18 ноябрь, чоршанба куни 15 йил аввал етти ёшли қизи ва унинг икки нафар ўгай синглиси ўлимида айбланиб, олий жазога ҳукм этилган жиноятчини қатл этди. Ҳукм томирга заҳарли инъекция юбориш ёрдамида амалга оширилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
36 ёшли Рафаэль Холидей Техасда бу йил қатл этилган 13, ўлим жазоси тикланган 1976 йилдан бери эса 531-жиноятчи бўлди.
АҚШнинг 31 штатида ўлим жазоси қўлланилади. Апрель ойида олинган маълумотга кўра, мамлакатда 3002 нафар маҳбус мазкур жазо ижросини кутмоқда. Олий жазо тикланган 1976 йилдан 2015 йил сентябрига қадар АҚШда 1414 киши қатл этилган. Уни амалга оширишда асосан томирга заҳарли инъекция юбориш усулидан фойдаланилади.
Изоҳ (0)