Россия Ташқи ишлар вазирлиги Европага парвозлар ман этилиши масаласи «кўриб чиқилаётгани» ҳақидаги хабарларни инкор этди. «Интерфакс» агентлиги бу борадаги чиқишини бекор қилди, дея хабар беради Meduza.
Агентлик хабарининг дастлабки кўринишида вазир ўринбосари Олег Сиромолотовдан «Тақиқни ТИВ эмас, президент қўяди. Ҳозирча бу ҳақда гап кетмаяпти. Аммо масала кўриб чиқилмоқда», деган иқтибос келтирилганди. Шундай иқтибос «ТАСС» хабарида ҳам келтирилган. Бироқ бу агентлик ўз хабарини бекор қилмади. Вазир ўринбосарига Париждаги терактлар муносабати билан парвозлар ман этилиши мумкинлиги хусусида савол берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Синай ярим оролида самолёт қулагани туфайли Мисрга парвозларни тўхтатиб қўйганди.
Изоҳ (0)