НАТО мамлакатлари Париждаги терактлардан кейинги амалиётлар ва текширувлар масаласида Франция билан ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Биз терроризм ва экстремизмга қарши аввалгидан-да кескинроқ курашишга чоғланганмиз. Бир қатор иттифоқдошлар ҳужумлардан сўнг давом этаётган амалиётлар ва текширувларда Франция билан биргаликда иштирок этмоқда.
Бу бизнинг қадриятлар, озодлик, демократия ва инсон ҳуқуқларига ҳужум. Биз қурбонларнинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз. Франция ҳукумати ва халқи билан уларнинг террорчилик хуружига қарши курашида якдил эканлигимизни билдирамиз», — дея таъкидлаган НАТО бош котиби.
Изоҳ (0)