Мўғилистонда «Эрденес Таван-Толгой» кўмир қазиб чиқарувчи компания ходими матбуот йиғилишида ўзига ўт қўйди. Шу тариқа ишчилар касаба уюшмаси раҳбари Мўғилистон ҳукумати ҳаракатларига нисбатан норозилигини билдирди, деб хабар беради «Вести.ru».
Октябрь ойидан буён ташкилот ходимлари раҳбариятнинг уларнинг компаниясини MCS хусусий корпорациясига бериш ҳақидаги қарорига нисбатан норозилик билдирмоқда. Шу муносабат билан улар намойиш ва матбуот йиғилишини ташкил этди.
«Мўғилистон ҳукумати компаниямизни қўллаб-қувватламаяпти, ишчиларнинг оилалари оч қолмоқда. Шунинг учун ўз фарзандларим ва Мўғилистон халқи учун мен ўзимга ўт қўяман», — деди касаба уюшмаси раҳбари.
Шундан кейин у столдан турмасдан, устидан бензин қуйиб, ўзига ўт қўйди. Ҳодиса гувоҳлари оловни ўчирганлигига қарамасдан, касаба уюшмаси раҳбари жиддий жабрланди. У шифохонага етказилди.
Изоҳ (0)