«Бу нафақат Парижга, балки бутун инсониятга тажовуз». АҚШ президенти Франциядаги терактларга шундай муносабат билдирди, дея хабар беради «Газета.ru».
- Воқеа: Париждаги терактлар
«Шундай фожиа чоғида французларнинг «Озодлик, тенглик, биродарлик» шиори моҳиятини англаб етамиз, — дея таъкидлаган Обама. — Париждаги ҳужумлар мамлакат аҳолисини террор билан қўрқитишга қаратилган қабиҳ ҳаракатдир».
Президент ҳалок бўлганлар оиласига ҳамдардлик билдирди ва АҚШ ўзининг дўсти, ҳамкори бўлган Францияга терроризм ва экстремизмга қарши курашда ёрдам беришини билдирди.
Изоҳ (0)