Енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси (IAAF) кенгаши Россия енгил атлетика федерацияси (РЕАФ)ни вақтинчалик четлади. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
IAAF кенгашининг 22 нафар аъзоси бунга овоз берган, бир нафари эса қарши чиққан. IAAF кенгаши аъзоси ва РЕАФ бош котиби Михаил Бутов овоз бериш жараёнида иштирок этмаган.
Россиялик спортчилар маълум бир вақтга қадар IAAF шафелиги остида халқаро мусобақаларда иштирок эта олмайди. Четлатиш россиялик енгил атлетикачиларга ички мусобақалар ўтказишни тақиқламайди.
Шунингдек, РЕАФ 2016 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Кубоги мусобақаси ва ўсмирлар жаҳон чемпионати ҳуқуқидан маҳрум этилган.
Изоҳ (0)