Франция ва Германия терма жамоалари ўртасидаги футбол бўйича ўртоқлик ўйини (2:0) якунланганидан сўнг футбол ишқибозлари «Стад де Франс» стадиони майдонига чиқиб келди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
- Воқеа: Париждаги терактлар
Мухлислар стадиондан чиқиб кетолмади, чунки чиқиш дарвозалари хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпиб қўйилганди. Кейинчалик улар очилган ва одамлар стадионни тарк этган.
Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахтида 13 ноябрь, жума куни туркум терактлар содир этилган. Улар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Изоҳ (0)