«Реал» форварди Криштиану Роналду шахсий ҳаёти ҳақида гапириб берди, деб ёзади «Sports.ru».
«Айни пайтда бир нечта аёллар билан учрашяпман, ‘қалбимнинг ягона эгаси’ни ҳали топганимча йўқ. Уларнинг баъзилари бу кастингга ўхшаган нарса эканлигини билади. Мен учун бу нормал вазият», — деди спортчи.
«Танлаш жуда қийин. Аёлларнинг ярми менга машҳур бўлганим учун қизиқишини биламан. Бу нормал ҳолат, бундай вазиятда бўлган битта мен эмасман. Бироқ ўзимга тўла ишонаман, деб айта оламан. Бўйим баланд, тишларимнинг ҳаммаси жойида, қад-қоматим келишган», — дея таъкидлади Роналду.
Эслатиб ўтамиз, форвард 2010 йилдан буён россиялик топ-модель Ирина Шейк билан учрашиб юрган, бироқ жуфтлик шу йил январида айрилишган.
Изоҳ (0)