Казимир Малевичнинг машҳур «Қора квадрат» картинаси остида иккита бошқа рангли тасвир яширинган. Россиядаги Третьяков галереяси ходимлари томонидан олиб борилган илмий экспертиза давомида маълум бўлган янгилик асарнинг 100 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда эълон қилинди, дея хабар беради «Газета.ru».
Галерея ходимлари «Қора квадрат»даги муаллифга тегишли эканлиги тахмин қилинган ёзувни ҳам ўқишга муваффақ бўлди. Бир неча ҳарф етишмайдиган мазкур ёзув «Қоронғи ғорда негрлар жанги» иборасидан иборат эканлиги маълум бўлди.
Тадқиқотчилар бу жумладан келиб чиқиб, Малевич мўйқаламига мансуб расм француз ёзувчиси Алфонс Алленинг 1882 йилда чизилган «Қоронғи ғорда тунда негрлар жанги» картинаси билан ҳамоҳанг чизилганини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)