Голливуд актёрлари Анжелина Жоли ва Брэд Питтнинг АҚШ ва Франциядаги кўчмас мулклари қатори яна бир объект билан бойиди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua». Эр-хотин Туркиянинг Урла шаҳрида денгиз соҳилидаги виллани сотиб олди.
Шу йил ёзда Жоли ва Питт олти фарзанди билан Туркияга ташриф буюрганди. Туркия ОАВлари ёзишича, актёрларга бу ерда дам олиш шунчалик ёқиб тушганки, улар ушбу ҳудуддан уй сотиб олишга қарор қилган.
Соҳилбўйи вилласи Жоли ва Питтга 2,7 миллион долларга тушди. У тўрт қаватли данғиллама ҳовли бўлиб, алоҳида бассейни ва тренажёр зали бор.
Изоҳ (0)