Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрининг Лабзак даҳасида ҳуқуқбузарлар Chevrolet Nexia 2 автомобилининг тўртала ғилдирагини ечиб кетди. Бу ҳақда 11 ноябрь, чоршанба куни Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирилган.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

«Тўртта янги ғилдирак ўрнига иккита домкрат қолдириб кетишибди», — деб ёзади ғилдираксиз қолган янги автомобиль суратини гуруҳга жойлаган фойдаланувчи.

Аксарият фойдаланувчилар домкрат қолганига хурсанд бўлса арзийди, қабилида фикр билдирган бўлса, фойдаланувчиларнинг бири: «Кимдир бу ўғриларни қўрқитиб юборган, ўзидан ўзи улар домкратни қолдириб кетмайди», — деб ёзган.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

«Автомобиль эгасига ачинаман. Қандай аҳволга тушганини ҳам ҳис қиляпман. Бир йил аввал менинг машинамни ҳам ғилдиракларини ечиб кетишганди», — деб ёзади бошқа бир фойдаланувчи.

«Водители Ташкента» гуруҳининг бир қатор аъзолари домкратларда ўғриларнинг бармоқ излари қолган бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган, бошқа бир фойдаланувчилар эса ғилдиракни ечганлар қўлқопда ишлаган бўлиши мумкин, деб ёзган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Маҳаллий
Тошкентнинг яна қатор ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди