Венгрия пойтахти Будапештда яшовчи фуқаро LaFerrari автомобилини харид қилганидан бир неча дақиқа ўтиб дабдаласини чиқарди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, исми ошкор этилмаган автомобиль эгаси спорткарни бошқаришни эплолмаган ва шу атрофдаги бир неча машинага уриб олган. Гувоҳларнинг айтишича, қимматбаҳо автомобиль эгаси юз берган ҳодисага нисбатан пинагини ҳам бузмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ferrari компанияси LaFerrari моделидан атиги 499 дона чиқарган, машина нархи 1 миллион евро туради. Автомобиль 100 километр/соат тезликка 3 сонияда эришади.
Изоҳ (0)