NASCAR аёл пойгачиси Даника Патрик янги авлод Chevrolet Camaro’ни энг биринчи харидорга топширишда қатнашди, дея хабар бермоқда Motor.
Маросим Texas Motor Speedway автодромида бўлиб ўтди. Автомобилнинг эгаси асли туркиялик бўлган АҚШ фуқароси Аликан Боячўғли бўлди.
Мижоз автомобилни 6,2 литрли «саккизлик»га эга, қуввати 455 от кучигача етадиган SS топ комплектацияда буюртма қилди.
Эслатиб ўтамиз, Chevrolet компанияси икки эшикли олтинчи авлод Camaro спорт купесини май ойида тақдим этган эди. Янги машина аввалги версияга кўра енгилроқ ва кичикроқ бўлиб, янги мотор, жумладан тўртталик турбога эга.
Изоҳ (0)