Испаниялик шифокор йўқолганидан 20 йил ўтиб, Италия ўрмонидан топилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Карлос Санчес Ортиз де Салазар икки ҳафта аввал Тосканадаги ўрмондан топилди. Унинг юзи ифлос, соқоли эса ўсиб кетган эди. Уни қўзиқорин териб юрган икки киши топиб олди.
Шифокор уларга ўзининг паспортини кўрсатиб: «Мен испанияликман, исмим Карлос, бу ерда 1997 йилдан буён яшайман», — деди. У одамлар орасида яшашни истамаганлигини, бироқ энди ўрмондан кетишига тўғри келишини қўшимча қилган.
Карлос 1995 йилда чуқур депрессия туфайли Севильядаги уйини тарк этган эди. Унинг қаерда эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот топилмагач, 2011 йилда у ўлган деб қайд этилган эди.
Карлоснинг оиласи уни ўрмондан топишга уриниб кўрди, бироқ у яна ғойиб бўлди.
Изоҳ (0)