Амман ташқарисидаги полиция ўқув марказида иорданиялик эркак икки нафар америкалик инструкторни отиб ташлади, дея хабар бермоқда Meduza. Шундан сўнг жиноятчи ўз жонига қасд қилди.
AP ёзишича, жиноятчи уч киши — икки америкалик ва бир нафар Жанубий Африка Республикаси фуқаросини ўлдирган.
«Ал-Арабия» телеканали яна бир неча киши яраланганини маълум қилди.
Ўт очган киши Иордания полициясида хизмат қилган. Унинг исми ошкор этилмаяпти.
Амман ташқарисида АҚШ молиявий кўмагида ташкил этилган ўқув маркази ироқлик ва фаластинлик полициячиларни тайёрлашга мўлжалланган.
Изоҳ (0)