A321 самолётининг Синай яриморолида қулашига сабаб сифатида теракт ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
«Рўй берган ҳодисанинг сабаби сифатида террорчилик акти содир этилгани эҳтимоли ҳам сақланиб турибди», — дея таъкидлаган Медведев.
Шу билан бирга, бош вазир ҳалокат сабабларини кўриб чиқиш давом этаётгани билдирган.
Изоҳ (0)