A321 ҳалокати юзасидан ОАВда чоп этилаётган номи ошкор этилмаган манбаларнинг маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда самолёт қулаши сабабларини текшириш комиссияси раҳбари Айман ал-Муқаддам маълум қилди, дея хабар берди «РБК».
«Қатор оммавий ахборот воситалари янгиликлари ва хабарларида гўё комиссия аъзолари бўлган аноним манбаларга таяниб ёритилаётган маълумотлар нотўғри ва комиссияга алоқаси йўқ», — дея таъкидлаган Айман ал-Муқаддам.
У терговнинг расмий баёноти 7 ноябрь, шанба куни кечки пайт эълон қилинганига эътибор қаратди. Мазкур ҳужжат текширувда иштирок этаётган беш мамлакат — Миср, Россия, Франция, Германия ва Ирландиянинг аккредитациядан ўтган комиссия аъзолари томонидан имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Reuters агентлиги «текширувларнинг номини ошкор этмаган иштирокчиси»га таяниб, «Россия самолёти парвозининг сўнгги сонияларидаги «қора қути»да ёзилган овоз 90 фоизга бомба овозига ўхшашлиги» тўғрисида хабар қилганди.
Изоҳ (0)