Ўтган ҳафтада ЖАРдаги Лехотла полигонида якунига етган Африка тезкор кучларининг биринчи дала машғулотлари давомида икки нафар жанубий африкалик аскар ҳалок бўлди. Улардан бири автоҳалокатда нобуд бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Амани Африка-2» машғулотларида 21 мамлакатдан келган 5,4 минг ҳарбий хизматчи иштирок этди. Суахили тилидан таржима қилинганда «Африка дунёси» маъносини берувчи машғулотлар келгуси йил фаолиятини бошлайдиган Африка захира қўшинлари яратилишига тайёргарликнинг охирги босқичи бўлиб хизмат қилди.
Изоҳ (0)