Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолёти парвозининг сўнгги сонияларидаги «қора қути»да ёзилган овоз 90 фоизга бомба овозига ўхшаш. Бу ҳақда текширувларнинг номини ошкор этмаган иштирокчиси Reuters агентлигига маълум қилган, дея хабар беради «РБК».
«Қора қути» ёзувлари таҳлили овоз бомбага тегишли эканлигидан далолат бермоқда, — дея таъкидлаган манба. — Биз бу бомба эканлигига 90 фоизга ишончимиз комил».
7 ноябрь, шанба куни A321 ҳалокати сабабларини текшириш комиссияси раҳбари Айман ал-Муқаддам Қоҳирадаги матбуот анжуманида самолёт овоз ёзиб олувчи қурилмасида охирги сонияларда ёт шовқинлар эшитилгани, экспертлар мазкур ҳолат юзасидан маълумот тўплашда давом этаётганини билдирган.
Изоҳ (0)