Москва жануби-ғарбидаги Россия фанлар академияси биносида портлаш содир бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
Пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, бир киши ҳалок бўлди.
«Портлаш Ленин проспектида жойлашган академия биносининг хоналаридан бирида юз берди. Натижада бир киши ҳалок бўлди», — дейди ҳуқуқ-тартибот ходими.
«Герметикликнинг бузилиши баллонни қувватлантиришда Россия фанлар академияси биносининг минус тўққизинчи қаватида юз берди. Бир кишининг ҳалок бўлганлиги ва яна бир кишининг жабрланганлиги ҳақида маълум қилинди», — дейилади пойтахт фавқулодда хизматлар хабарида.
Изоҳ (0)