Австралиянинг Виктория штатида яшовчи Брайан Макларен унинг Мегги лақабли 30 яшар ити дунёдаги энг қари ит эканлигини тахмин қилмоқда. Бироқ инсонларнинг 200 ёшига тенглаштирса бўладиган санани исботлашни иложи йўқ, чунки итнинг ҳужжатлари йўқолган. Бу ҳақда Metro маълум қилди.
Австралияликнинг айтишича, «қария» кўпинча мудраб ётади, шунингдек, Макларен уни тракторида айлантириб юради. Ветеринар Жек Аэрби Мегги чиндан ҳам айтилган ёшга кирган бўлиши мумкинлигини таъкидлади, чунки ветеринария эришган ютуқлар бунга имкон беради.
Шу пайтга қадар 1939 йили 29 ёшида ўлган австралиялик Блюи лақабли чўпон ити дунёдаги энг қари ит саналарди.
Изоҳ (0)