Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон усмонли султонларнинг машҳур «Юлдуз саройи»ни таъмирлаш ва ўзининг қароргоҳи сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Habertürk Daily хабар бермоқда.
Мазкур сарой Истамбулда 1880 йили султон Абдулҳамид II учун қурилган ва салкам 40 йил давомида ҳукумат маъмурияти маркази сифатида фойдаланилган. Усмонли империясининг сўнгги ҳукмдори Мехмед VI ҳам саройда ўз ҳукмронлигининг сўнгги йилларида истиқомат қилган.
Эрдўғоннинг янги қароргоҳи ҳисоб бўйича бешинчиси бўлади: унинг мамлакат ҳудудида икки кошонаси ва икки саройи, жумладан, султонлар «Юлдуз саройи» очилгунча истиқомат қилган «Долмабахче» бор.
Изоҳ (0)