Россиялик 8 нафар спортчи 2012 йилги Лондон Олимпиадаси олдидан енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси (IAAF) амалдорларига йирик миқдорда пора берилгандан сўнг допинг туфайли дисквалификациядан қутулиб қолган. Кейинчалик уларнинг барчаси мазкур нуфузли мусобақа ғолиблари ва совриндорлари бўлган. Бу ҳақда Буюк Британиянинг The Sunday Times нашри маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Порани IAAF собиқ президенти Ламине Диак ва ассоциация антидопинг департаменти собиқ раҳбари Габриэль Долле олган, унинг умумий миқдори 1,2 миллион долларни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни Ламине Диак коррупцияда айбланиб, ҳибсга олинган. Диак ва унинг адвокати Россия енгил атлетика федерациясидан пора олишда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)