«Реал» (Мадрид) ҳужумчиси Криштиану Роналду таркибдаги алмашишларнинг унга умуман алоқаси бўлмаслиги керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у клуб президенти Флорентино Перес ва бош мураббий Рафаэль Бенитесга маълум қилган, дея хабар беради «Чемпионат».
Испан нашрлари маълумотига кўра, Роналду Перес ва Бенитесга қачон майдонга тушиши ва қачон дам олишини ўзи ҳал этишини айтган. Жорий йилдаги мавсум давомида ОАВ орқали португалиялик футболчининг янги бош мураббий билан муносабатлари таранг эканлиги тўғрисида бир неча бор хабарлар тарқалганди. Бироқ на Бенитес, на Роналду уларни тасдиқламаган.
Изоҳ (0)