Европа Лигасида иштирок этаётган Россиянинг «Краснодар» жамоаси 4-турни ўз майдонида Гресиянинг ПАОК клубига қарши ўтказди. Учрашувда краснодарликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, дея хабар беради «Оламспорт».
33-дақиқада илк голни киритган Ари ўзбекистонлик Одил Аҳмедовнинг тўп узатишидан сўнг дарвозани ишғол қилди. Иккинчи голни эса Жоаозиньо 67-дақиқада пенальтидан киритди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқада ПАОК Роберт Макнинг голи эвазига ҳисобни қисқартирди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Краснодар» 7 очко билан ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)