Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини афсонавий футболчи деб ҳисоблашини билдирди, деб ёзади «Uff.uz».
«Мен дунё футболи тарихига кирганим ҳақида гапириш ҳам шарт эмас. Мен афсонаман ва статистика бунга гувоҳ. Мен шу қадар юқори савияга эришганманки, уни янада яхшилаш жуда қийин», — дейди Роналду.
Шу билан бирга, Роналду яна 5—6 йил футбол ўйнаш нияти борлигини айтган. Аввалроқ у ўзини дунёнинг энг яхши футболчиси деб билишини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)